locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат 10 футболчиси

Энг қиммат футболчилардан иборат 10 нафар ўйинчисини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат 10 футболчиси
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг қиммат футболчилардан иборат 10 нафар ўйинчисини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Абдуқодир Ҳусанов — 50 млн евро
Клуби: «Манчестер Сити»
Позицияси: марказий ҳимоячи
Туғилган йили: 2004 йил
Терма жамоада: 28 та ўйин

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат футболчиси бўлиб қолмоқда. Transfermarkt унинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ёш ҳимоячининг қиймати Европанинг энг кучли лигаларидан бири — Англия Премьер-лигасида «Манчестер Сити» сафида ўйнаётгани билан ҳам боғлиқ. Ҳусанов Ўзбекистон футболининг хориждаги энг қиммат активига айланган.

2. Элдор Шомуродов — 7 млн евро
Клуби: «Истанбул Башакшехир»
Позицияси: марказий ҳужумчи
Туғилган санаси: 1995 йил
Терма жамоада: 93 ўйин, 44 гол

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори ва тарихдаги энг сермаҳсул футболчилардан бири Элдор Шомуродов рейтингда иккинчи ўринда. Унинг бозор қиймати 7 миллион еврони ташкил этмоқда.

Шомуродов терма жамоа сафида 44 та гол ургани билан Ўзбекистон футболининг асосий юлдузларидан бири ҳисобланади. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам у терма жамоанинг асосий ҳужум кучларидан бири бўлди. FIFAнинг ЖЧ-2026 расмий таркиб рўйхатида Шомуродов 93 та ўйин ва 44 та гол билан қайд этилган.

3. Аббосбек Файзуллаев — 7 млн евро
Клуби: «Истанбул Башакшехир»
Позицияси: ўнг қанот ҳужумчиси
Туғилган санаси: 2003 йил
Терма жамоада: 33 та ўйин, 9 гол

Аббосбек Файзуллаев ҳам 7 миллион евролик баҳога эга. Шу тариқа у Шомуродов билан биргаликда Ўзбекистоннинг Ҳусановдан кейинги энг қиммат футболчиларидан бири ҳисобланади.

Файзуллаевнинг асосий устунлиги — қанотдаги тезлиги, техник маҳорати ва бир неча позицияда ҳаракат қила олиши. У 2025 йил ёзида ЦСКАдан «Истанбул Башакшехир»га ўтган ва ҳозир Туркия чемпионатида фаолиятини давом эттирмоқда.

4. Азизжон Ғаниев — 2 млн евро
Клуби: «Ал Батаеҳ»
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 1998 йил

Ғаниевнинг Transfermarkt’даги бозор қиймати 2 миллион евро. У БАА чемпионатида «Ал-Батаеҳ» сафида ҳаракат қилади. У марказий ярим ҳимояда тўп назорати, паслар ва ҳимоя ҳамда ҳужум ўртасидаги боғловчи вазифасини бажариши билан ажралиб туради.

5. Остон Ўрунов — 2 млн евро
Клуби: «Персеполис»
Позицияси: чап қанот ҳужумчиси
Туғилган санаси: 2000 йил
Терма жамоада: 45 ўйин, 10 гол

Остон Ўрунов ҳам 2 миллион евролик баҳога эга. У Эроннинг «Персеполис» клубида тўп суради. Ўрунов терма жамоада қанотдаги тезлиги ва рақибларни яккама-якка вазиятларда алдаш қобилияти билан муҳим футболчилардан бири ҳисобланади.

6. Отабек Шукуров — 1,5 млн евро
Клуби: жамоасиз
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 1996 йил

Тажрибали ярим ҳимоячининг бозор қиймати 1,5 миллион евро. Шукуров Ўзбекистон терма жамоасининг энг кўп ўйин ўтказган футболчиларидан бири бўлиб, FIFA маълумотларида унинг 90 та халқаро учрашуви ва 10 та голи қайд этилган. Ҳозирда футболчи жамоасиз.

7. Абдувоҳид Нематов — 1,5 млн евро
Клуби: «Насаф»
Позицияси: дарвозабон
Туғилган санаси: 2001 йил

Абдувоҳид Нематов 1,5 миллион евро билан Ўзбекистондаги энг қиммат дарвозабон ҳисобланади. Transfermarkt унинг қийматини айнан шу миқдорда баҳолаган. Нематов ёш бўлишига қарамай, миллий жамоа дарвозасида ҳам мунтазам равишда имконият олиб келмоқда.

8. Акмал Мозговой — 1,4 млн евро
Клуби: «Пахтакор»
Позицияси: марказий ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 1999 йил

Мозговойнинг бозор қиймати 1,4 миллион еврога тенг. У марказда ҳаракат қиладиган универсал футболчи бўлиб, миллий терма жамоанинг ярим ҳимоясида рақобатни кучайтириб келмоқда.

9. Хожиакбар Алижонов — 1,3 млн евро
Клуби: «Пахтакор»
Позицияси: ўнг қанот ҳимоячиси
Туғилган санаси: 19 апрель 1997 йил

Алижоновнинг бозор қиймати 1,3 миллион евро. У ўнг қанотда ҳимоя вазифаларини бажариш билан бирга, ҳужумларга қўшилиши билан ҳам фойдали. Аллақачон терма жамоада ўз ўрнини топган. Алижонов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 52 та халқаро учрашув ва 3 та гол билан қайд этилган.

10. Шерзод Насруллаев — 1,2 млн евро
Клуби: «Пахтакор»
Позицияси: чап қанот ҳимоячиси
Туғилган санаси: 23 июль 1998 йил

Топ-10ни 1,2 миллион евролик бозор қийматига эга Шерзод Насруллаев якунлайди.

Футболчи миллий жамоада чап қанот ҳимоясида ўйнайди. Шерзод Ўзбекистон терма жамоаси сафида 40 та учрашув ўтказган ва 2 та гол урган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг