locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Волейбол бўйича республика мусобақалари ғолиблари тақдирланди

Ғолиб спортчилар, мураббийлар ва жамоа аъзолари фахрий ёрлиқлар, кубоклар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Волейбол бўйича республика мусобақалари ғолиблари тақдирланди
Фото: Спорт вазирлиги

Бухоро шаҳрида волейбол спорт тури бўйича қизлар ўртасида U20 Ўзбекистон кубоги, ўғил болалар ўртасида U21 Ўзбекистон чемпионати доирасида финал учрашув ўтказилди.

Қизлар ўртасида U20 Ўзбекистон кубоги якуний натижалари:
1-ўрин — Бухоро вилояти
2-ўрин — Хоразм вилояти
3-ўрин — Жиззах вилояти

Йигитлар ўртасида U21 Ўзбекистон чемпионати якуний натижалари:
1-ўрин — Бухоро вилояти
2-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин — Навоий вилояти

Мусобақалар якунига бағишланган тантанали тақдирлаш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов, университет жамоаси, спорт мутахассислари иштирок этди. Ғолиб спортчилар, мураббийлар ва жамоа аъзолари фахрий ёрлиқлар, кубоклар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг