Самбочилар Жаҳон чемпионатини 10 та медал билан якунлади
7-9 ноябр кунлари Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Йилнинг энг муҳим стартида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 8 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик самбочилар рўйхати билан танишинг:
Кумуш:
-59 кг: Ибодатхон Агожонова
-72 кг: Гулина Облоқулова
+98 кг: Асрор Ҳамидов
-65 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
-64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)
+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)
-64 кг: Диёрбек Майдонов (парасамбо)
Бронза:
-59 кг: Хуршида Абдувоҳидова (жанговар самбо)
-72 кг: Мадинабону Салоҳиддинова (жанговар самбо)