locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» ёзги трансферлар ойнасида 334,3 млн евро ишлаб олди. Қандай қилиб?

Янги футболчилар учун сарфланган маблағ 152 млн евро атрофида бўлди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» ёзги трансферлар ойнасида 334,3 млн евро ишлаб олди. Қандай қилиб?
ФОТО: Getty images

«Пари Сен-Жермен» учун 2026 йилги ёзги трансферлар ойнаси клуб тарихидаги энг сердаромад даврлардан бири бўлди. Парижликлар бир қатор муҳим футболчиларини сотиш орқали 334,3 млн евро маблағ ишлаб олди. Шу билан бирга, янги футболчилар учун сарфланган маблағ 152 млн евро атрофида бўлди.

«ПСЖ»нинг энг қиммат сотуви — Брэдли Баркола. Франциялик вингер «Ливерпуль»га ўтиб, парижликлар хазинасига 125 млн евро олиб келди. Айрим манбалар келишувнинг бонуслар билан бирга умумий қиймати 140–145 млн еврогача етишини хабар қилган.

«ПСЖ»нинг энг қиммат сотувлари:

1. Брэдли Баркола → «Ливерпуль» — 125 млн евро
2. Гонсалу Рамуш → «Милан» — 74 млн евро
3. Иброҳим Мбайе → «Астон Вилла» — 55 млн евро
4. Рандал Коло Муани → «Ювентус» — 41,2 млн евро
5. Ли Кан Ин → «Атлетико» — 35 млн евро
6. Ноҳам Камара → «Лион» — 4,1 млн евро

Баркола — клуб тарихидаги рекордли сотув

23 ёшли Барколанинг «Ливерпуль»га трансфери «ПСЖ» тарихидаги энг қиммат сотувга айланди. Франциялик футболчи 2023 йилда «Лион»дан Париж клубига 45 млн евро атрофида трансфер қилинган эди. У «ПСЖ» сафида 152 та ўйинда 39 та гол ва 37 та голли узатма қайд этди. Шунингдек, икки марта Чемпионлар лигаси ва уч марта Франция чемпионлигида ғалаба қозонишда жамоасига ёрдам берди.

Парижликлар таркибни жиддий янгилади

«ПСЖ» бу ёзда нафақат футболчиларни сотди, балки таркибни ҳам қайта шакллантирди. Клубнинг янги трансфер сиёсатида катта маблағ сарфлашдан кўра, таркибни оптималлаштириш ва айрим позицияларни мақсадли кучайтиришга урғу берилди.

Қизиғи, «ПСЖ» футболчилар сотувидан 334,3 млн евро олган бўлса, янги футболчилар учун тахминан 152 млн евро сарфлади. Натижада клуб трансферлардан қарийб 182 млн евро соф даромад олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг