Криштиану Роналду — 40 ёшида ҳам тўхтамайотган афсона (мақола)
Футбол тарихидаги энг машҳур номлардан бири — Криштиану Роналду 2025 йилда ҳам юқори даражада ўйнаб, барчани ҳайратда қолдирмоқда. Португалиялик юлдуз ҳозирда «Ан Наср» сафида тўп сурмоқда ва 40 ёшни қарши олганига қарамай, жисмоний тайёргарлиги ҳамон кўпчилик ёш футболчиларга ибрат бўлиб хизмат қилмоқда.
Роналду Саудия Арабистонида ўзининг «олтин йилларини» давом эттирмоқда. У 2025 йилги мавсумда ҳам Саудия Про-лигасида энг кўп гол ураётган футболчилардан бири бўлиб турибди.
Кўплаб мутахассислар Роналду фаолияти якуннига яқинлашганда мотивацияни йўқотади, деб ўйлаган эди, аммо у яна исботлади — профессионализм, интизом ва ўзига бўлган ишонч ёрдамида ҳатто 40 ёшида ҳам юқори натижаларга эришиш мумкин.
Роналду яқинда берган интервьюсида шундай деганди:
«Мен ҳар куни машғулотларга иштиёқ билан бораман. Ёш — бу фақат рақам. Муҳими, жисмоний тайёргарлик, фикр ва ғалабага бўлган иштиёқ».
Бу сўзлар бежиз эмас — Роналду ҳар бир ўйинда максимал даражада курашади, ўз жамоасининг ҳақиқий етакчиси сифатида майдонда ўз ўрнини сақлаб қолмоқда.
Роналду фаолияти давомида 5 карра «Олтин тўп» соҳиби, 4 карра Чемпионлар лигаси ва Португалия билан Европа чемпиони бўлган. Эндиликда у Саудия Арабистонида футболнинг оммалашуви, ёш футболчиларга илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.
Криштиану Роналду — бу шунчаки футболчи эмас, у авлодлар учун мотивация тимсоли. Унинг интизоми, ўз устида ишлаш маданияти ва ҳеч қачон таслим бўлмаслиги ёш футболчилар учун дарс бўлиб қолади.