locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-21 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Суҳбатда олдинда турган Осиё кубоги футболчиларга катта тажриба тақдим этиши таъкидланди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-21 терма жамоаси аъзолари билан учрашди
Фото: ЎФА

Айни кунларда Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Миллий футбол марказида U-23 Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ёшлар жамоамиз билан учрашди.

Суҳбатда олдинда турган Осиё кубоги футболчиларга катта тажриба тақдим этиши таъкидланди. Аввалги турнирда ҳам жамоаларимиз 2 ёш кичикроқ футболчилар билан иштирок этиб, муносиб натижа қайд этгани, бу чемпионат Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи 2028 йилги Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ўташи айтиб ўтилди.

Январь ойида U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Олимпиадага чиқиш мусобақасига мақсадли тайёргарлик кўриш учун 21 ёшли жамоа билан иштирок этасиз. Лекин сизлар бундан олдин терма жамоалар тизимида U-17, U-18 ва U-20 жамоалари билан халқаро мусобақаларда қатнашдингиз ва тажриба орттирдингиз. Олган тажрибангиз яқинлашиб келаётган U-23 Осиё кубогида ёрдам беради, деди Равшан Ирматов.

Ўз ўрнида мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди, ёшларимиз характер, профессионализм, интизом ва аҳиллик намойиш этган ҳолда юқори натижалар қайд этилишига ишонч билдирилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг