locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

37 ёшда ҳам тўхтамаган «Бэтмен»: Обамеянг ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар

У янги клубида дастлабки етти ўйинда 5 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
37 ёшда ҳам тўхтамаган «Бэтмен»: Обамеянг ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар
Фото: Getty Images

Пьер-Эмерик Обамеянг футболда узоқ умр кўришнинг яна бир намунасини кўрсатмоқда. 37 ёшли габонлик ҳужумчи 2026 йил ёзида «Марсель»дан «Депортиво»га ўтиб, Ла Лигага қайтди. У янги клубида дастлабки етти ўйинда 5 та гол ва 2 та ассист қайд этди.

37 ёшдаги янги саҳифа

Обамеянг 2026 йил ёзида «Марсель»ни тарк этиб, «Депортиво Ла-Корунья»га кўчиб ўтди. Трансфер қиймати тахминан 1,5 миллион еврони ташкил қилди, шартнома эса 2028 йилга қадар тузилди. Шу тариқа габонлик ҳужумчи ўзининг профессионал фаолиятидаги 12-клубига йўл олди. У Испания чемпионатига «Барселона»даги қисқа, аммо сермаҳсул давридан кейин яна қайтди.

Дебютнинг ўзиёқ рекорд

Обамеянгнинг «Депортиво»даги бошланиши эса ҳақиқий афсонага айланди.
У Ла Лигадаги дастлабки тўртта учрашувининг ҳар бирида гол урди. Бу «Депортиво» тарихидаги клуб рекорди бўлди — Обамеянг ҳатто клубнинг афсонавий ҳужумчиси Бебетонинг дастлабки уч ўйинлик натижасидан ҳам ошиб кетди. Гардиан

Ҳозирга келиб унинг Ла Лигадаги дастлабки 7 учрашувида 5 та гол ва 2 та ассист бор. У 560 дақиқа майдонда бўлган.

«Мен ҳали нафақага чиқмайман»

Обамеянг 37 ёшида ҳам футболдан кетиш нияти йўқлигини очиқ айтган.
«Танам менга футбол ўйнашни давом эттиришим мумкинлигини айтса, мен давом этаман», — деган ҳужумчи «L'Équipe» нашрига берган интервьюсида.
Демак, «Депортиво»даги икки йиллик шартнома унинг фаолиятидаги сўнгги саҳифа бўлиши шарт эмас.

14 мавсумдан 13 тасида — камида 10 гол

Обамеянгнинг энг ҳайратланарли статистикаларидан бири — унинг барқарорлиги.
У асосий Европа чемпионатларидаги сўнгги 14 мавсумнинг 13 тасида камида 10 та гол урган. Бу унинг фақат тезлигига эмас, гол уриш инстинктига ҳам таяниб келганини кўрсатади.

Ҳужумчи Германия Бундеслигасида 98 та, Англия Премьер-лигасида 69 та, Франция Лига 1да 68 та ва Испания Ла Лигасида 11 та гол урган. Европа мусобақаларида эса унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида 20 та ва Европа Лигасида 34 та гол бор.

Европа Лигасининг энг яхши тўпурари

Обамеянгнинг «Марсель»даги биринчи фаолияти ҳам унинг карьерасидаги энг ёрқин даврлардан бири бўлди.

2023/24 йилги мавсумда у барча турнирларда 30 та гол урди. Шу мавсумда Европа Лигасида 10 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди. Кейинчалик «Марсель» уни клуб тарихида Европа Лигасидаги энг сермаҳсул футболчи сифатида эътироф этди

«Дортмунд»даги энг яхши давр

Обамеянгнинг Европа футболидаги ҳақиқий портлаши Дортмундда содир бўлган.
«Боруссия» сафида у тезлиги, ҳужумларни якунлашдаги маҳорати ва очиқ майдондаги ҳаракатлари билан бутун Европага танилди. 2016/17 йилги мавсумда Германия Кубогини қўлга киритди ва мусобақада ҳал қилувчи рол ўйнади.
Унинг Дортмунддаги даври «Арсенал» трансфери билан якунланди.

«Арсенал»даги 92 гол

2018 йилда Обамеянг «Арсенал»га кўчиб ўтди ва қисқа вақт ичида Лондон клубининг асосий юлдузларидан бирига айланди.
У «Арсенал» сафида 92 та гол урди ва 2020 йилда Англия Кубогини қўлга киритди. Ўша финалда «Челси»га қарши икки гол уриб, жамоасига совринни олиб берган футболчи айнан Обамеянг бўлди.

Унинг Лондон клубидаги фаолияти эса кутилмаганда якунланди. Кейинчалик футболчи «Барселона»га ўтиб, Испанияда ҳам ўзини яна бир бор кўрсатди.

Габон футболининг энг катта юлдузи

Обамеянг Францияда туғилган. У Франция ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнаган, аммо катталар даражасида Габон терма жамоасини танлаган.

У Габон сафида 2010 йилдан 2026 йилгача тўп тепди ва миллий жамоада 46 та расмий учрашувда 27 та гол ургани қайд этилган.

Унинг терма жамоадаги фаолиятидаги энг муҳим воқеалардан бири — 2012 йилда Габон билан Африка Кубогидаги иштироки бўлди.

Унинг «Бэтмен» лақаби қаердан келган?

Обамеянгнинг энг машҳур образларидан бири — «Бэтмен». У гол урганидан кейин ниқоб тақиб нишонлаши билан танил «Бэтмен» образини яхши кўриши билан танилган. Шу боис унинг голдан кейинги нишонлашлари ҳам йиллар давомида мухган. Бу оддий нишонлаш эмас, футболчининг ўз брендига айланган образ эди.

Обамеянг суперқаҳрамонларга қизиқиши, айниқса «Бэтмен» образини яхши кўриши билан танилган. Шу боис унинг голдан кейинги нишонлашлари ҳам йиллар давомида мухлислар хотирасида қолди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг