Расман: Палмер «Челси» билан шартномасини 2034 йилгача узайтирди
Коул 2023 йил сентябрь ойидан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фото: Chelsea FC
«Челси» клуби расмий сайти орқали ярим ҳимоячи Коул Палмер билан шартнома 2034 йилгача узайтирилганини маълум қилди. Аввалги келишув 24 ёшли футболчининг клуб билан ҳамкорлигини 2033 йилгача белгилаган эди.
Палмер 2023 йил сентябрь ойидан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 138 та учрашувда майдонга тушиб, 58 та гол ва 34 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, англиялик футболчининг бозор қиймати 110 миллион еврони ташкил этади.