«ПСЖ» Рожерс учун курашга қўшилди
«Астон Вилла» раҳбарияти ўз футболчисини 80 миллион фунт стерлингдан юқорига баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
«ПСЖ» «Астон Вилла»нинг 23 ёшли футболчиси Морган Рожерсга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Парижликлар ҳужумкор ярим ҳимоячи бўйича АПЛнинг етакчи жамоалари «Арсенал», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед»га рақобат қилмоқчи. «Астон Вилла» раҳбарияти ўз футболчисини 80 миллион фунт стерлингдан юқорига баҳоламоқда.
Агар даъвогарлар ўртасида кучли рақобат юзага келса, трансфер нархи 90 миллион фунтгача кўтарилиши, бонус тўловларини ҳисобга олганда эса умумий сумма тахминан 100 миллион фунтга етиши мумкин.
Аввалроқ «Ливерпул» Рожерснинг трансфери учун 115 миллион евро сарфламоқчи эди.
Roziqjon Sultonmurodov
Jurnalist