«ПСЖ» Барколяни сақлаб қолмоқчи
Transfermarkt портали мутахассислари ҳужумчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
“ПСЖ” раҳбарияти франциялик ҳужумчи Бредли Барколяни сотишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
“ПСЖ” Барколя билан шартномани 2030 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда. Футболчига “Бавария” ҳамда бир нечта Премьер-лига клублари ҳам қизиқиш билдираётгани қайд этилган.
Жорий мавсумда Барколя барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари ҳужумчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Roziqjon Sultonmurodov
Jurnalist