Лёв Гана миллий терма жамоани бошқаради – манба
66 ёшли мутахассис ойига 150 000 евро маош олиши кутилмоқда.
ФОТО: Getty images
Германиялик тажрибали мутахассис Йоахим Лёв Гана миллий терма жамоасини бошқаради, дея хабар беради Globo нашри.
Манбага кўра, Лёв мамлакат футбол фередарцияси билан музокараларни давом эттирмоқда. Музокаралар якуний босқичида турибди. Келишув тўлиқ якунланиши учун шартномадаги фақат айрим майда деталларни аниқлаштириб олиш қолган. 66 ёшли мутахассис ойига 150 000 евро маош олиши кутилмоқда.
Шу ҳафтанинг бошида Гана миллий терма жамоаси бош мураббийи Отто Аддо истеъфога чиқарилган эди.
Маълумот учун, Гана терма жамоаси “L” гуруҳида Англия, Хорватия ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Roziqjon Sultonmurodov
Jurnalist